Семинар тадбирлар

2020 йилнинг 2 декабрь куни “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси М.М.Арсланова томонидан “Алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни жамиятда қўллаб-қувватлаш” мавзусида семинар ўтказилди. Мазкур семинар институт профессор-ўқитувчиларининг фаол иштирокида ташкил этилиб,  семинар давомида “Тушунчалар таҳлили” методи, “Бошқалар учун осон, мен учун мушкул” машқларини қўллаш ёрдамида ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотлари, мазкур ташкилотларнинг фаолияти, инклюзив таълим тушунчаси,  инклюзив мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти масалалари ўзаро таҳлил этилди.