Халқ таълими журнали

Aug
26
Aug/26 17:00 - Sep/15 17:00
When: 
Wednesday, August 26, 2020 - 17:00 to Tuesday, September 15, 2020 - 17:00

Ҳурматли институт ходимлари ва профессор-ўқитувчилари!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан талаб қилинадиган илмий журналлар рўйхатига киритилган Халқ таълими журналининг мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга бағишланган махсус сони чоп этилиши режалаштирилган.
Сизлардан Халқ таълими журналининг махсус сонида мактабгача таълим тизимининг бугунги кундаги долзарб муаммолари, бу соҳадаги илғор хорижий тажрибаларга бағишланган илмий мақолаларни тақдим этишингиз сўралади.
Илмий мақолаларга қўйилган асосий талаблар:
Мақола 14 шрифт, 1,5 интервалда 7-8 саҳифадан кам бўлмаслиги;
Мақолада аннотация ва 15 тагача калит сўзлар бўлиши;
Адабиётлар рўйхати ва иқтибослар бўлиши;
Мақоланинг долзарблиги, мақсади, асосий мазмун ва хулоса қисми бўлиши;
Мақолада жадваллар ва расмлар мавжуд бўлиши.
Мақолалар тўлов шартнома асосида топширилади.
Экспертизадан ўтмаган ҳамда талабга жавоб бермайдиган мақолалар нашр этилмайди.
Муддат: 2020 йил 15 сентябрь.

Мурожаат учун: Илмий педагогик фаолиятни мувофиқлаштириш
ва менежментнинг илғор технологияларини жорий этиш бўлими