Семинар-тренинг

2020 йилнинг 27 октябрь куни “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси  З.Қ.Омарова, З.М.Умарова томонидан “Коррекцион ишларни ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур семинар-тренинг давомида мактабгача таълим ташкилот логопед-дефектологлари фаолияти давомида ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан олиб бориладиган коррекцион-педагогик иш усул ва  методлари амалий тарзда намойиш этилди. “Ақлий ҳужум”, “Муносабат”, “Таклиф” методлари, “Энержайзер”, “Рефлексия” машқларини қўллаш  ёрдамида   семинар қатнашчиларининг фаол иштироки таъминланди.